avatar
Куч
205.76
Рейтинг
+80.01

Ikromov Iskandarbek Rustamjonovich

Мақолалар

“XXI аср –интеллектуал ёшлар асри”

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

                       “XXI аср –интеллектуал ёшлар асри”

Жорий йилнинг 25 январь санасида Тошкент ислом университетида Информатика  ва ахборот технологиялари кафедраси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати  билан биргаликда  “XXI аср –интеллектуал ёшлар асри” деб номланган 1 босқич талабалари ўртасида беллашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда 1 босқич талабалари 4 шарт бўйича беллашишди.  Шартлар турлича бўлиб, бу шартлар талабаларни Информатика ва ахборот технологиялари фанидан олинган билимларининг синови бўлди десак муболаға бўлмайди.

Батафсил: www.tiu.uz

MANBALAR XAZINASI

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

MANBALAR XAZINASI

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 7 апрелдаги қарорига биноан «Манбалар хазинаси» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом Университети қошида фаолият кўрсатади. Бўлимнинг мақсади – аждодларимиз томонидан яратилиб, мамлакатимизда сақланиб келаётган ҳамда чет эллардан олиб келинган илмий-маънавий, диний меросимиз дурдоналарини жамлаш, сақлаш, уларни келгуси авлодларга етказиш ҳамда илмий тадқиқот ишларини олиб боришдан иборат.

«ZIYO» STUDIYASI

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

«ZIYO» STUDIYASI

“Зиё” студияси 2000 йилдан бери фаолият юритаётган бўлиб, студия томонидан халқимизнинг маънавий-маърифий савиясини янада ошириш, фуқароларимизни, хусусан, ёшларимизни турли ғаразли кучлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга ҳамда миссионерликка қарши кураш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, ислом динига оид бой маънавий-маданий меросини асраб авайлаш, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг асарларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишга қаратилган фильмлар тайёрланади. Ушбу фильмлар ҳозирда республика аҳолисининг қалбидан жой эгаллаган бўлиб, уларни иштиёқ билан кутувчи, ихлос билан кўрувчиларнинг катта қатлами шаклланган.

Германиялик олим Герт-Рюдигер Вегмарсхауз, фалсафа ва тарих фанлари доктори,

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

ЭЪТИРОФ

Германиялик олим Герт-Рюдигер Вегмарсхауз, фалсафа ва тарих фанлари доктори, профессор айни пайтда Ўзбекистон Миллий университетида “Жаҳон сиёсати”, “Сиёсий жараёнлар”дан магистр талабаларга дарс беради ва Германия элчихонасида таълим бўлимини бошқаради.

Мен Ўзбекистонга келганимга бир йилдан ошди. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистонда жуда кўплаб ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлдим. Мен асли Берлинликман ва Германиядаги Гумболд университетида дарс бераман. Жуда кўплаб халқаро конференцияларни ташкилий ишларини бошқарганман ва кўплаб бошқа конференцияларда шахсан ўзим иштирок этганман. Конференцияда юқори савиялик мутахассислар иштирок этмоқда. Буни келган хорижлик меҳмонларнинг маърузаларидан ҳам билиш мумкин. Мени ҳайратга солган нарса ушбу конференция ҳудди Тошкент ислом университетининг кўп йиллик тўйига ўхшаб кетди. Эътибор беринг университет раҳбаридан тортиб энг кичик ҳодимигача ушбу конференцияни юқори савияда ўтишига жон-жаҳди билан ҳаркат қилаяпти. Ғарбда эса бундай холатни фақат давлат миқёсида ўтказиладиган анжуманлардагина кўриш мумкин. 

“Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” номли ушбу конференция мавзуси ҳам жуда долзарб мавзуга бағишланганлиги билан мени эътиборимни ўзига тортди. Чунки, дунёда рўй бераётган сиёсий жараёнлар, қонли тўқнашувларнинг асосий сабабларидан бири бу турли динларга эътиқод қилувчи инсонларнинг диний дунёқарашидан келиб чиқмоқда. Шундай экан бошқа дунё халқлари ҳам ҳудди ўзбеклардек бағрикенг бўлсалар, бундай можароларнинг ечими ҳал бўлади. Сўзимни охирида айтишим мумкинки, Ўзбекистонни дин борасида олиб бораётган сиёсати тўғри деб ўйлайман. Шунингдек, Ўзбекистонни тинчлик йўлидаги интилишларини доимо қўллаб қувватлаб келганман.

Toshkent islom universitetining 15 yillik bayrami

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   Халқимизнинг муқаддас эътиқоди — ислом динига оид бой маънавий-маданий меросини асраб авайлаш, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий ғоялари ва асарларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил этиш ва замонавий руҳда ривожлантириш, шу соҳада илмий-назарий тадқиқотлар олиб бориш, замон талаблари даражасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларга лозим бўлган шарт-шароитлар яратиш хамда аждодларимиздан қолган ноёб манбалар асосидаги тадқиқ этилган маълумотлар билан халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг шахсий ташаббуслари ҳамда 1999 йил 7 апрелдаги Фармонлари билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тошкент ислом университети ташкил этилди. 

Internet deganda ijtimoiy tarmoq tushuniladimi?

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Internet tarixi

Internet — bu jahon kompyuter tarmoqlari majmuidir. Internet ko'pgina imkoniyatlarga ega. Internet imkoniyatlari bilan to`laroq tanishish maqsadida uning tarixiga sayoxat qilamiz.1960 — yillari Karib mojarosidan so`ng, AQSHning ilmiy markazlaridan biri bo`lgan RAND CORPORATION korxonasi, birinchi marta butun mamlakatni qamrab oladigan markazlashmagan kompyuter tarmog`ini yaratishni taklif qildi. Bu loyixani amalga oshirishdan maqsad xarbiy muassasalar, ilmiy va o`quv markazlari kompyuterlarini bir tarmoqqa birlashtirishni markazlashtirish edi. Maqsad yadro quroli hujumida ham, tarmoqning bir necha qismi ishdan chiqqan xolda ham ishlash faoliyatini saqlab qoladigan sistemani yaratish edi. Bunday sistemani tarmoqlar soni ko`p bo`lgandagina amalga oshirsa bo`lar edi. Shunday qilib, Internet asos solindi.

Toshkent islom universiteti veb sayti

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Toshkent islom universiteti veb sayti

www.tiu.uz

Toshkent islom universiteti veb sayti yangi zamonaviy imkoniyatlarga ega holda ishga tushirildi. Veb saytda yangi qulayliklarga ega interaktiv hizmatlar ham joriy qilingan bo'lib, talabalar ushbu hizmatlar orqali bilimlarini oshirib bormoqda. Veb sayt qulayliklaridan biri «Maqolalar» bo'limi ham o'z ishini olib bormoqda ushbu bo'libda Toshkent islom universiteti ilmiy hodimlar va professor-o'qituvchilar hamda universitet talabalarining maqolalari namoyish qilinib borilmoqda.